Қибрай туманида ёнғин юз берди

Бугун, 24 март куни Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Дўрмон” МФЙдаги уйларда ёнғин содир бўлди. Ёнғин-қутқарувчилар тезда етиб бориб, ёнғинни қуршаб олишди ва уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

· 24 март куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

· Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 18:26 да маълум қилинган.

· Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 18:28 да етиб боришди.

· Қутқарувчилар ёнғинни соат 19:33 да қуршаб олишга муваффақ бўлдилар.

· Ҳозирда ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

· Тошкент вилояти ва туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ҳам воқеа жойига келди.

· Мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар берилади.