Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг уч томонлама саммитида иштирок этади.
· Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 мартда Тожикистон Президенти Эмомали Рахмоннинг таклифи билан Худжандга ишчи ташриф буюради.
· Ташриф доирасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг биргаликда учрашуви ва икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
· Учрашувда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
· Мазкур тадбир натижасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг учта нуқтаси бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.
· Давлат раҳбарлари санъат усталари иштирокидаги умумий концертда ҳам қатнашадилар.
· Январ ойи бошида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари уч давлат чегарасининг умумий участкалари бўйича учрашув ўтказган эди, улар бу йиғилишнинг минтақани келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.