O’zbekiston Germaniya bilan migratsiya sohasida kelishuvni tasdiqladi
· Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида миграция ва ҳаракатланиш соҳасида барқарор ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлади.
· Келишув 2024 йил 15 сентябрда Самарқандда Германия канцлери Олаф Шольцнинг ташрифи доирасида имзоланган.
· Миграция агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига қарашли бўлиб, ташқи меҳнат миграцияси учун масъул орган сифатида белгиланган.
· Ички ишлар вазирлиги реадмиссия учун жавобгар бўлади.
· Келишув 25 моддадан иборат бўлиб, малакали мутахассисларни, талабаларни, касбий таълим олаётган шахсларни, журналистлар ва олимларни икки мамлакатда ишлашга рағбатлантиришни кўзда тутади.
· Шунингдек, келишув вақтинча миграцияни рағбатлантириш ва соддалаштириш, ишлаш, касбий таълим олиш ва малака ошириш мақсадида мамлакатда узоқ муддат қолишни рағбатлантиришни ҳам қамраб олади.
· Тарафлар қонунсиз миграция, мигрантларнинг ноқонуний олиб кирилиши, меҳнат эксплуатацияси, мажбурий меҳнат ва одам савдоси билан курашишда ҳам ҳамкорлик қиладилар.
· Келишув шундан ташқари, чет элликларни учинчи мамлакатга қайтариш учун транзит имкониятини ҳам назарда тутади.
· Оммавий ахборот воситалари Тошкент орқали афғонларни депортация қилиш мумкинлиги ҳақида хабар берган.