«Senat O‘zbekistonning Orxus konventsiyasiga qo‘shilish qonunini ma’qulladi»
· Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитга оид маълумотларга кириш, жамоатчиликнинг қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этиши ва судга кириш ҳуқуқи ҳақидаги Конвенциясига (Орхус, 1998 йил 25 июн) қўшилиш тўғрисидаги қонун Сенатда маъқулланди.
· Конвенция инсон ҳуқуқларини соғлом атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган халқаро ҳужжат ҳисобланади.
· Ушбу Конвенция давлат органлари, фуқаролар ва жамоатчиликка экологик маълумотларга кириш имкониятини таъминлайди.
· Конвенция доирасида давлат муассасалари ва ташкилотлари атроф-муҳитнинг ҳаво, атмосфера, сув ва тупроқ компонентлари ҳақида жамоатчиликка зарур маълумотларни тақдим этишлари керак.
· Жамоатчиликнинг соҳани ривожлантиришга оид дастурлар ва режаларни ишлаб чиқишда иштирок этиши таъминланади.
· Ушбу қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва жамоатчиликнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган муҳим қадамдир.