Toshkent metrosida favqulodda chaqiruv tugmalari o’rnatilmoqda
· Тошкент метрополитенининг экстрен чақириш кнопкалари ўрнатилмоқда.
· Бу ташаббус фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
· Фуқаролар ушбу кнопкани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланишлари, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари ёки ёрдам сўрашлари мумкин.
· Метрополитен хавфсизлик департаменти матбуот котиби Азамат Ахматовнинг таъкидлашича, видеокамералар ва динамиклар орқали ходимлар мурожаат қилувчи билан аудио ва видео алоқа ўрнатиш имконига эга бўлади.
· Ушбу тизимдаги барча маълумотлар автоматик равишда қайд этилади, бу эса йўловчиларнинг мурожаатларига тезкор жавоб бериш имконини беради.
· Метрополитен ходимлари 24 соат давомида видеокамералар орқали келаётган хабарларни таҳлил қилиб, инцидентларни тезда бартараф этмоқда ва йўловчиларнинг шубҳали ҳаракатларини кузатиб бормоқда.
· Ушбу чоралар фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.